Мирзо Анвар Ҳамидов

Мирзо Анвар Ҳамидов (ӯзбекӣ: Mirzo Anvar Homidov) 65 сол дошта, касби аслиаш муҳандисист. Ӯ аз соли 1990 узви ҳизби мухолифи Эрк ба раҳбарии Муҳаммад Солеҳ буда, як сол пеш маҷбур шудааст, тарки Ӯзбекистон кунад.[1]

Мирзо Анвар Ҳамидов

Пуштибонии НБО Роғун вироиш

Худо қувват берсин тожик қардошим,
Улуғ мақсад сари боғлабсан камар.
Ҳашарга борардим довонлар ошиб,
Ўртада миналар бӯлмаса агар.
Бир лаган ош билан қӯярдим йӯқлаб,
Бизни ажратмаса тиконли симлар.
Йӯлим тӯсишмаса автомат ӯқтаб,
Албатта ҳолингдан олардим хабар.
Ён қӯшним-жон қӯшним, тожик биродар,
Биламан, хафасан бугун ӯзбекдан.
Сенга тош отса гар қайсидир ҳумпар,
Қалбим дарз кетгандай бӯлар дафъатан.
Ота Туркистонга беш фарзанддирмиз,
Ўзбек, тожик, қирғиз, туркман ва қозоқ.
Бир дарахт танида беш пайванддирмиз,
Илдизимиз битта, биттадир тупроқ.
Динимиз бир ахир, сувимиз ҳам бир!
Қиз олиб-қиз беоган қуда-андамиз.
Бир ёнда Қурама, бир ёнда Помир,
Худо туҳфа этган бир ватандамиз.
Қозоқнинг деҳқони эккан буғдойдан
Ўзбекнинг келини ёпар ширмойнон.
Қимиз келтирилса кекса Олойдан
Шоирларга тӯлиб кетади Дӯрмон.
Ашхобод газидан ловиллар ӯчоқ,
Гилами безайди қирғиз ӯтовин.
Қозоқ тожик учун солса бешбармоқ,
Ўзбек Мирзачӯлдан узатар қовун.
Кӯкларга бӯй чӯзсин муҳташам Роғун,
Девори Помирдай бӯлсин мустаҳкам.
Биродар тожикнинг равнақи учун
Дуога қӯл очгай бунда ӯзбек ҳам.
Юрт узра кезаркан аждодлар руҳи,
Дили ранжимасин устоз Румийнинг.
Ғунчадай беғубор, маъсум гӯдакдан
Қадри баландмасдир алюминийнинг.
Меҳмонга келингиз навбатма навбат.
Ухзуму анжирлар ейишга келинг.
Гуркираб ишласин корхона,
Фақат...
Ҳавони қурумдан тозалаб беринг.
Худо қувват берсин дӯсти қадрдон,
Ўзим боғлаб қӯяй белингга камар.
Ҳашарга шошаман ошиб тоғ-довон,
Портласа-портласин майли миналар.
Тошканча ош дамлаб бораман гарчанд,
Танимни тиконли симлар тилса ҳам.
Дӯстлик оловини тутарманд баланд,
Юрагимни ӯқлар ғалвир қилса ҳам.

Сарчашма вироиш

  1. Шоири ӯзбек: Зидди Роғун ҳокимони Ӯзбекистонанд, на халқаш! 07.09.2014 http://www.ozodi.org/content/uzbek-poet-supported-roghun-power-plant-project-in-tjk/26571132.html